

Бу ҳақда журналист Саша Тавольери хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, яқин кунлар ичида Саудия лигаси вакиллари бразилиялик вингернинг агентлари билан учрашув ўтказишган. Агар Винисиус "қироллик клуби" билан амалдаги шартномасини узайтирмаса, у Саудия клубига ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Қайд этиш жоизки, футболчининг ўзи ҳозирча музокараларда бевосита иштирок этмаган.
"Реал" президенти Флорентино Перес эса жамоа етакчисини қўйиб юбормоқчи эмас. У Винисиуснинг Мадридда қолишини ва имкон қадар тезроқ янги келишувга қўл қўйишини истамоқда. Ҳозирда клуб ва футболчи ўртасида музокаралар давом этмоқда, бироқ якуний сўз барибир Винисиуснинг ўзида қолади.
Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум Ла Лигада 28 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.



