

Испания чемпионати мусобақа жадвалининг 8-поғонасини банд қилиб турган "Валенсия" "қироллик клуби" меҳмони бўлади. Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби футболчиси Лутфулла Тўраевнинг ушбу ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
Тажрибали ярим ҳимоячи "Реал Мадрид"нинг Альберт Селадес шогирдлари билан ўйинда мутлоқ устунлик қилиши, якунда "қаймоқранглилар" йирик ҳисобда ғалаба қозонишини тахмин қилди.

Лутфулла Тўраевнинг бугунги ўйин учун тахмини: "Реал Мадрид" 3:0 "Валенсия".
Қадрли мухлис, сиз қандай фикрдасиз? Тошкент вақти билан 01:00да старт оладиган баҳсда кимнинг қўли баланд келишини кутяпсиз?



