Таунсенд жароҳат туфайли номаълум муддатга сафдан чиқди

Tolibjon Qosimov
19 дек 2013, 18:54
"Тоттенхэм" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эндрос Таунсенд тизза ости пайларини шикастлаб олди, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.
Футболчи Англия лига кубоги доирасидаги "Вест Хэм"га қарши ўйинда (1:2) жароҳат олди. Таунсенд 73-дақиқада майдонни тарк этди.

У 2013 йилда бошқа майдонга туша олмайди.

Бу мавсумда Таунсенд 14та ўйинда иштирок этиб 1та гол урди ва 1та голли пас оширди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru