Таиланд бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин орқали кучимизни синаймиз"

Sherzod Nurmatov
11 июн 2022
Осиё Кубоги 3-саралаш босқичи "C" гуруҳи 2-тури доирасидаги Шри-Ланка – Таиланд ўйини (0:2) бўлиб ўтди.

Учрашувдан сўнг Таиланд бош мураббийи Александр Полкинг фикрларини билдирди.

"Биламан, ҳимояланиш футболнинг бир бўлаги, бироқ ўта чуқур ҳимоядаги жамоага қарши ўйин кўрсатиш қийин. Кўпгина имкониятлар яратдик, фақатгина иккитасидан фойдалана олдик. Ўйлашимча, Осиё Кубогига чиқиш учун бизда етарли очко мавжуд", – деди мураббий.

- Ўзбекистонга қарши ўйиндан нималар кутяпсиз?

- Албатта, Ўзбекистонга қарши ўйин орқали кучимизни синаймиз. Бўлажак ўйинда бор имкониятларимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз.

- Келгуси баҳсда жанговар таркиб майдонга тушадими ёки захирадаги ўйинчиларга имконият берасизми?

- Биз энг кучли жамоамизни майдонга ташлашга ҳаракат қиламиз.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: championat.asia