Таиланд бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин орқали кучимизни синаймиз"
11 июн 2022 19:55
Янгиликлар
Таиланд бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин орқали кучимизни синаймиз"
Осиё Кубоги 3-саралаш босқичи "C" гуруҳи 2-тури доирасидаги Шри-Ланка – Таиланд ўйини (0:2) бўлиб ўтди.
Учрашувдан сўнг Таиланд бош мураббийи Александр Полкинг фикрларини билдирди.
"Биламан, ҳимояланиш футболнинг бир бўлаги, бироқ ўта чуқур ҳимоядаги жамоага қарши ўйин кўрсатиш қийин. Кўпгина имкониятлар яратдик, фақатгина иккитасидан фойдалана олдик. Ўйлашимча, Осиё Кубогига чиқиш учун бизда етарли очко мавжуд", – деди мураббий.
- Ўзбекистонга қарши ўйиндан нималар кутяпсиз?
- Албатта, Ўзбекистонга қарши ўйин орқали кучимизни синаймиз. Бўлажак ўйинда бор имкониятларимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз.
- Келгуси баҳсда жанговар таркиб майдонга тушадими ёки захирадаги ўйинчиларга имконият берасизми?
- Биз энг кучли жамоамизни майдонга ташлашга ҳаракат қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар