Суперлига. Фарғона дербисида "Нефтчи"нинг қўли баланд келди

Sherzod Nurmatov
16 окт 2026, 21:00
Суперлига 24-туридан жой олган учрашув ниҳоясига етди.

Суперлига

24-тур

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” 2:4

Қўқон. “Марказий” стадиони. 19:00

Голлар: Тома Табатадзе (Шоҳруҳ Гадоев) 11’, Шаҳзод Акрамов 50’ – Зоран Марушич (Асилбек Жумаев) 14’, Нурмуҳаммад Абдуғаниев 48’, Зоран Марушич 57’, Коффи Коуао (Аброр Исмоилов) 86’

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳрух Аъзамов, Азиз Исоқов

Захира ҳаками: Салоҳиддин Акрамов

VAR: Рустам Чориев

AVAR: Адҳамжон Рихсибоев

Назоратчи: Султонбек Зайлобидинов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Қўқон-1912": 13.Раҳимжон Давронов, 5.Жасурбек Ёқубов, 8.Шота Гвазава (18.Муҳриддин Пазилдинов, 82), 10.Шоҳруҳ Гадоев, 15.Зафар Ҳакимов (4.Аслиддин Тоштемиров, 62), 19.Шаҳзод Акрамов (70.Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, 74), 20.Иқболжон Маликжонов, 21.Ғуломҳайдар Гулямов, 22.Тома Табатадзе (9.Жавоҳир Ҳусанов, 62), 71.Элбек Йўлчиев, 99.Муҳаммаданас Ҳасанов (90.Акбар Ўктамов, 82).

Захира: 46.Ҳамзахон Хўжаев, 6.Алишер Салимов, 7.Жавоҳир Сидиқов, 44.Андро Гиоргадзе.

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 8.Владимир Йовович (7.Аброр Исмоилов, 64), 9.Хуршид Ғиёсов (6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 74), 11.Асилбек Жумаев (20.Анвар Ғофуров, 64), 15.Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Алишер Одилов, 32.Зоран Марушич (18.Стипе Перица, 74), 34.Фарруҳ Сайфиев, 52.Коффи Коуао, 77.Ратиньо.

Захира: 16.Иброҳим Шокиров, 2.Иззатилло Пўлатов, 27.Нурбек Сарсенбаев, 30.Рустамбек Фомин, 71.Билолхон Тошмирзаев.

Огоҳлантириш: Шаҳзод Акрамов (38).

Четлатиш: Нурмуҳаммад Абдуғаниев (59).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Зарба! Йўлдошевнинг зарбасидан кейин Ғофуров тўпни йўл-йўлакай финт билан дарвозага йўналтирди, посбон ўз ўрнида!

88. Зарбааа! Гулямовнинг кучли зарбасидан кейин тўп ҳойнаҳой трибунадан ҳам ўтиб кетган…

86. ГОЛ! Исмоиловнинг пасидан сўнг ичкарига кириб борган Коффи Коауо бир ҳимоячини чалғитиб, зарба берди ва ҳисобни 2:4 кўринишига келтириб қўйди!

84. Зарбаа! Йўлдошевнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Перица дарвозага йўналтирди, ноаниқ.

82. “Қўқон-1912”да 2 та ўзгариш: Гвазава ўрнига Пазилдинов, Ҳасанов ўрнига Ўктамов майдонга тушди.

80. Зарбаа! Ҳасановнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

76. Зарбаа! Йўлдошевнинг ўнг оёқда ерлатиб берган зарбаси ноаниқ кетди.

75. Ууух! Исмоиловнинг пасидан кейин Перица ерлатиб хавфли зарба йўллади, сал ноаниқ.

74. “Қўқон-1912”да ўзгариш: Акрамов ўрнига Маҳмудҳожиев тушди.

74. “Нефтчи”да 2 та алмаштириш: Марушич ўрнига Перица, Ғиёсов ўрнига Йўлдошев баҳсни давом эттиради.

70. Зарба! Гадоевнинг айланма зарбасига аниқлик етишмади.

69. Маликжоновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин тўп анча ноаниқ кўринишда кетди.

64. “Нефтчи”да 2 та алмаштириш: Жумаев ўрнига Ғофуров, Йовович ўрнига Исмоилов баҳсга қўшилди.

63. Зарбаа! Гулямовнинг жарима зарбасидан берган кучли зарбасини Тўраев қайтарди!

62. “Қўқон-1912”да 2 та ўзгариш: Ҳакимов ўрнига Тоштемиров, Табатадзе ўрнига Ҳусанов туширилди.

59. “Нефтчи” ҳимоячиси Нурмуҳаммад Абдуғаниев Йўлчиевни очиқчасига ушлаб қолди, бош ҳакам буни сўнгги умид фоли сифатида баҳолади ва уни четлатди.

57. ГОЛ! Давронов Жумаевнинг олисдан йўллаган зарбасини қайтарди, қайтган тўпни Марушич дарвозага киритди — 2:3!

55. Коуао анча масофадан олдинга югуриб келди, бироқ якунда тўпни олдириб қўйди.

50. ГОЛ! Акрамов чап оёқдаги кучли зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирди — 2:2!

48. ГОЛ! Ҳимоячи Абдуғаниев ўнг оёқдаги зарбаси билан ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди!

46. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Танаффус!

45+3. Зарба! Марушичнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

43. Зарбаа! Вазият охирида Одиловдан кучли, аммо ноаниқ зарба.

42. Ууух! Йововичнинг калит пасидан сўнг Сайфиев ўнг оёқда зарба берди, тўп устунга тегиб қайтди. Даҳшат пас!

39. Зарба! Ғиёсовнинг акробатик зарбасига кучсиз чиқди ва Давронов қийинчиликсиў тўпни илиб олди.

38. Акрамов Марушичга нисбатан қоидани бузиш ва Жумаевга нисбатан агрессия учун огоҳлантирилди.

36. Йовович бир нечта ҳаракат орқали ичкарига кириб борди ва узатмани амалга оширди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

34. Зарбааа! Йўлчиевнинг пасидан сўнг Шадоев хавфли, аммо ноаниқ зарба берди.

32. Зарбаа! Алишер Одилов катта тезликда ичкарига ёриб кирди ва зарба йўллади, сал ноаниқ.

30. VAR вазиятни кўриб чиқди. Бош ҳакам баҳсни давом эттириш мумкинлигини эълон қилди.

28. Сайфиевнинг пасидан сўнг Ғиёсов ичкарига ёриб кирди ва Ҳакимов уни “подкат” орқали йиқитди. Кадрлардан маълум бўлишича, қоида бузилган тақдирда ҳам Ғиёсов офсайдда бўлган экан.

27. Абдуғаниев шериги Марушичга ёрдам зарурлиги учун тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.

25. Ууух! Одиловнинг яқин масофадан берган зарбасини Давронов қайтаришга эришди. Қойилмақом сэйв!

24. Жумаев жарима майдончаси ичида Ҳакимов билан тўқнашди, аммо ҳакам ҳеч нарса йўқлигини айтди.

22. Коффи қанотдан олдинга кетаётган Жумаевни тўп билан таъминлаш илинжида сал қаттиқ тепиб юборди…

20. Майдонда ўтириб олган Шаҳзод Акрамовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

18. Зарба! Йўлчиев бир қанча алдамчи ҳаракатларни амалга ошириб, чап оёқда зарба берди, Тўраев ўз ўрнида!

17. “Нефтчи” яна омадини ҳужумдан изламоқда, бироқ қўқонлик ҳимоячилар мудофаада яхши туришибди.

14. ГОЛ! Жумаевнинг пасидан кейин ҳужумчи Марушич тўпни эгаллади ва кучли зарбаси орқали дарвозабонни ожиз қолдирди — 1:1!

11. ГОЛ! Гадоевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Табатадзе бош билан тўп киритди — 1:0!

9. Зарбаа! Гадоевнинг зарбасидан кейин тўп Сайфиевга тегиб майдонни тарк этди.

7. Зарбааа! Элбек Йўлчиевнинг кучли зарбасини Акбар Тўраев бартараф этди. Яхши сэйв!

6. Зарба! Коуаонинг олисдан берган зарбасига аниқлик етишмади.

4. Гадоев ва Табатадзе бир-бирларини тушунмай қолишди, Шоҳруҳ Гадоев тўпни қанот томон узатганди, аммо у майдондан чиқиб кетди.

2. Ғиёсовнинг ерлатиб берган пасидан сўнг тўп Гвазавага келиб тушди ва у тўпни узоқлаштирди.

1. Ўйин бошланди!

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›