Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда

Aslanov Jasurbek
3 дек 2025
ПФЛ матбуот хизмати жорий мавсум Суперлига жамоалари қанча мухлис тўплай олгани ҳақида маълумот эълон қилди.

Бир ўйинда ўртача мухлис ташрифи бўйича водийнинг уч жамоаси етакчи бўлди. "Нефтчи" ҳар учрашувда ўз аренасига ўртача 12 263 мухлисни йиға олган. "Навбаҳор" 9629, "Андижон" эса 9614 нафар мухлис билан иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди. Жорий мавсумда ишқибозларни стадионга йиғишда энг ёмон натижа қайд этган жамоа "Бунёдкор" бўлди. Тошкент клуби ўртача 928 нафар мухлис билан уй учрашувларини ўтказган.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: pfl.uz