Суперлига: "Бунёдкор" - "Пахтакор" қарама-қаршилигида статистика қандай?

Aziz Tukhtamuradov
27 ноя 2021
ПФЛ матбуот хизмати бугунги Тошкент дербиси олдидан икки жамоа қарама-қаршилигига оид статистикани тақдим этди.

Унга кўра, жамоалар миллий чемпионат доирасида ўзаро 31 та ўйин ўтказишган. Ўйинларнинг 12 тасида "Пахтакор", 10 тасида "Бунёдкор" ғалаба қозонган. 9 та ўйинда дуранг қайд этилган. "Бунёдкор"нинг энг йирик ғалабаси 3:0, "Пахтакор"да эса 5:0 ни ташкил этади. 

Ўзаро қарама-қаршиликда "Бунёдкор" 33 та, "Пахтакор" эса 39 та гол урган. 

Эслатиб ўтамиз, ўйин бугун соат 15:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади. Баҳс "Спорт ТВ" орқали жонли эфирда намойиш этилади. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: championat.asia