

“Тўғриси, бу ўйинда тажриба муҳим роль ўйнади. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида бизда тажриба етишмаслиги кўзга ташланди. Рақиб таркибида етарлича яхши ижрочилар борлиги ва яратилган вазиятларидан фойдаланиш вақтида “Қизилқум” устунлик қилди.
Ўтказган икки учрашувимизда ҳам тажриба етишмади. Дейлик, “Сўғдиёна” билан баҳсда гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Лекин улардан фойдалана олмадик ва ғалаба қозониш имконини қўлдан чиқардик. “Қизилқум” билан баҳсда рақиб анча устунлик қилди.
Мавсум энди бошланди. Навбатдаги ўйинларда вазиятни ўнглашимиз мумкин”, - дея сўзини якунлади Иззатов.



