

Кавех Солехол маълумотига кўра, англиялик футболчининг вакиллари УЕФА Чемпионлар Лигасида иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар ўтказмоқда. Стерлинг яхши жисмоний ҳолатда ва имкони борича тезроқ энг юқори даражада ўйнашга қайтишни истайди. Унга ҳозирча етишмаётган ягона жиҳат — ўйин формаси.
Аввалроқ Раҳим эркин агент сифатида "Наполи"га таклиф қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Айни пайтда Неаполь клуби раҳбарияти футболчи билан битим имзолаш имкониятини фаол равишда ўрганмоқда.
Қайд этиш жоиз, вингер жорий мавсум ҳали бирорта ўйинда иштирок этмаган. Transfermarkt ҳозирда унинг трансфер қийматини 5 млн евро деб баҳоламоқда.



