

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 27 ёшли испан учун "Спортинг" даъвогарлик қилмоқда. Ўйинчи каталонияликлар бош мураббийи Хавининг қизиқишлари доирасига кирмайди.
Бельерин 2022 йилнинг сентябрида "Барселона" билан бир йиллик шартнома тузганди.
Футболчи "кўк-анорранглилар" сафида 7та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt ўйинчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.



