"Ливерпуль" Луис Суарес билан шартнома имзолаши мумкин

"Спортинг" ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Колумбиялик ҳужумчига "Ливерпуль" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лиссабон клуби 28 ёшли ҳужумчини яхши нархга қўйиб юборишга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, Суарес ўтган йилнинг ёзида "Спортинг"га "Алмерия"дан кўчиб ўтганди. Ўшанда португалияликлар ҳужумчи учун 23 миллион евро тўлашган.

Жорий мавсум ҳужумчи барча мусобақаларда 42 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 33 та тол ва 6 та ассист бор.

gettyimages-2267493570-2048x2048.jpg


Manba: Correio da Manh