Спаллетти - Модричнинг "Интер"га ўтиши борасида: "Унинг ўзи буни истамоқда"

Mirjalol Normatov
12 авг 2018
"Интер" бош мураббийи Лучано Спалетти "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг эхтимолий трансфери борасида фикр билдирди.

"Мен бу ишларда қатнашмаяпман. Барчасининг Модричдан ёки спорт директоридан сўранг. Айнан улар трансфер борасида шуғулланишмоқда. Факт шундаки, ЕЧЛнинг амалдаги ғолибининг ўзи "Интер"га ўтишни истамоқда, бу эса мени ҳайрон қолдирди. "Реал" уни қўйиб юборишни истамаяпти. Биз шундоқ ҳам кучли жамоамиз, Модрич билан эса янада кучаямиз", - деди мураббий.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Football Italia