"Сўғдиёна": Жиззахлик мухлисларни ТТЙМИ стадионига таклиф этамиз

Narzulla Saydullayev
16 авг 2015
Жиззахлик мухлислар “Локомотив” - “Сўғдиёна” учрашувига ташриф буюришади.

18-тур ўйинлари доирасидан ўрин олган “Локомотив”-“Сўғдиёна” учрашуви Тошкент темирйўллари ва муҳандислик институти стадионида бўлиб ўтади (Шимолий вокзалдан ўтганда, русчада “транспортный институт”). Учрашув соат 19:00 да бошланади. Ушбу учрашувга “Сўғдиёна”нинг ашаддий мухлислари ҳам ташриф буюришни режалаштиришган.  Жамоамиз учун ҳар бир ўйин муҳим ва сув-ҳаводек зарур очколар учун майдонга тушади. Барча Жиззахлик футбол мухлисларини ушбу учрашув давомида ўз севимли жамоамизни стадиондан туриб жонли равишда қўллаб-қувватлаб туришга чорлаб қоламиз. Меҳмонлар учун стадион дарвозасидан кирилганда чап томонда  2 та сектор ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив”-“Сўғдиёна” учрашуви 17 август (душанба) куни соат 19:00 да бошланади.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcsogdiana.uz