

Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, Aнглия клуби 29 ёшли футболчини Хосеп Гвардиоланинг келажагидан қатъи назар сақлаб қолишни хоҳламоқда. Таъкидланишича, Родри ёзда Бернарду Силва кетгандан кейин янги сардор сифатида кўрилмоқда. Виана шунингдек, испанияликни "Манчестер Сити"нинг кейинги давридаги асосий ўйинчилардан бирига айланиши мумкинлигига ишонтирмоқда.
Жорий мавсумда Родри барча турнирларда 31 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 65 миллион евро.



