Синиша Михайлович: «Агар ҳакамни пойламоқчи бўлганимда, ишонинг буни амалга оширардим»

Narzulla Saydullayev
8 ноя 2015
«Милан» устози Синиша Михайлович Италия А серияси 12-турида «Аталанта»га қарши ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдирди.

«Бу «Милан» кучли учликка кириш вазифасини бажара олади. Аммо ҳозирча атига 12та тур ортда қолди. «Аталанта» жуда яхши ўйнади ва бир очкодан кўпроғига лойиқ эди. Бизга эса омад кулиб боқди.

Бизга Бонавентура, Бертолаччи ва Алекс етишмаяпти. Сув идишини тепганимда ноҳақ эдим, аммо мен ҳакамга эмас ўз ўйинчиларимга жаҳл қилдим. Агар ҳакамни пойламоқчи бўлганимда, ишонинг буни амалга оширардим (кулади)», – дейди Михайлович.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: football-italia.net