

"Лаутарони "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайман - ўтган йиллар давомида у бу учун барча ишларни қилди. Шанба куни "Интер" қандай натижа қайд этишидан қатъий назар, ақлбовар қилмас футболчи ва инсон бўлиб қолади", - деди Инзаги.
Шанба куни "Интер" ЕЧЛ финалида ПСЖга қарши ўйнайди.
Лаутаро 2018 йилдан буён "Интер" таркибида ўйнаб келмоқда. Шу давр мобайнида у "Интер" учун 150та гол урди.



