

"Узоқ мавсум бўлди, бундай натижага эришиш учун биз кўплаб ҳолатларни бошдан ўтказдик. Охирги кун етиб келди ва икки жамоа чемпионлик учун курашмоқда. Бу Испания чемпионати.
- Ўйиндан нималарни кутясиз?
- Турли мақсадга эга, аммо ўзига керакли натижа учун ҳаётини берадиган икки жамоа ўртасидаги финал бўлади.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" биринчи ўринни эгаллаб турибди ва "Реал"ни икки очкога ортда қолдирмоқда. "Вальядолид" эса Лигада қолиш учун кураш олиб бормоқда. Жамоага ғалаба ҳам Ла Лигада қолишга ёрдам бермаслиги мумкин. Уларнинг қолиш-қолмаслиги рақибларнинг натижасига боғлиқ.



