

"Зидан танқидларга қарамасдан ўз ишига эътибор қаратиши керак. Ҳа, у Роналдуни алмаштириши мумкин эди, бироқ Зидан буни қандай айтади?
Мутахассиснинг истеъфоси ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу ерда натижага қарамаслик керак. Агар кийиниш хонасида атмосфера яхши бўлса, демак муаммо бошқа нарсада. Мен учун "Реал"даги асосий муаммо - голлар йўқлиги. Аммо ишончим комил, "Қироллик клуби" батареяларини қувватга тўлдиради ва ЛаЛигани кучли учликда якунлайди" - дейди Шустер.



