Шукрон Юлдашев: "Мураббийларимиз барча футболчиларга бирдек имконият тақдим этишмоқда"

Sherzod Nurmatov
18 окт 2022
Coca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган “Локомотив" – "Олимпик" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар посбони Шукрон Юлдашев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Қийин ўйин бўлди. Ғалаба учун астойдил курашдик. "Локомотив" ҳам очко олиш учун жиддий ўйин намойиш этди. 



- Ўйиндан олдин тезкор гол кутманмидинглар?

- "Локомотив" қандай ўйнашини аввалдан билардик. Гол юзага келишига сабаб ўйиндан ташқари холатдаги йўл қўйилган хато бўлди.

- Жамоада асосий дарвозабон йўқ. Масалан, битта ўйинда зўр ўйнаб, кейинги учрашувда захирада ўтириш қийинчилик туғдирмайдими?

- Албатта, бу ҳеч ким учун ёқимли эмас. Бироқ мураббийларимиз барча футболчиларга бирдек имконият беришга ҳаракат қилишяпти. Биз улар томонидан берилган кўрсатмаларни бажаряпмиз.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: championat.asia