

"Calciomercatoweb" хабарига кўра, 29 ёшли бразилияликнинг хизматларига "Интер" ва "Милан" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
Исмоилининг "кончилар" билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади. Унинг товон пули 100 миллион еврога тенг.
Исмоили 2013 йилда "Шахтёр"га кўчиб ўтганди. Бу мавсумда у жамоаси таркибида 33 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди ва 12 голга ассистентлик қилди.



