

Ўша баҳсда 30 ёшли ҳимоячи неаполликлар ярим ҳимоячиси Хосе Кальехон билан тўқнашиб кетганди. Натижада ўйиннинг 71-дақиқасида “Реал” устози Рамоснинг ўрнига Пепени майдонга туширишга мажбур бўлганди.
Пайшанба куни эрталаб футболчи тиббий кўрикдан ўтгач, ўнг оёғининг сон қисмидан жароҳатлангани маълум бўлди. Шу сабаб Рамос “Реал”нинг Примеро доирасида “Эспаньол”га қарши баҳсида майдонга туша олмайди.



