Серхио Рамос “Эспаньол”га қарши майдонга туша олмаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
17 фев 2017
“Реал” сардори Серхио Рамос ЕЧЛ 1/8 финалида “Наполи”га қарши баҳсда жароҳат олганди.

Ўша баҳсда 30 ёшли ҳимоячи неаполликлар ярим ҳимоячиси Хосе Кальехон билан тўқнашиб кетганди. Натижада ўйиннинг 71-дақиқасида “Реал” устози Рамоснинг ўрнига Пепени майдонга туширишга мажбур бўлганди.

Пайшанба куни эрталаб футболчи тиббий кўрикдан ўтгач, ўнг оёғининг сон қисмидан жароҳатлангани маълум бўлди. Шу сабаб Рамос “Реал”нинг Примеро доирасида “Эспаньол”га қарши баҳсида майдонга туша олмайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS