Саутгейт футболга бўлган меҳрини йўқотганини тан олди: "АПЛда ишлаш? Бу содир бўлади деб ўйламайман"

Sherzod Nurmatov
16 окт 2026, 19:45
Англия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Гарет Саутгейт мураббийлик фаолиятига қайтиш ҳақидаги саволга жавоб берди.

Саутгейт бошқарувида Англия терма жамоаси 2020 ва 2024 йилларда икки бор Европа чемпионати финалига қадар етиб борган.

"АПЛда ишлаш? Ҳозирнинг ўзида бу нарса амалга ошади деб ўйламайман. Бундай сценарийни кўрмаяпман. Англия терма жамоасидаги фаолиятим якунига яқин футболдан энди завқ олмай қўйгандим. Бу жараёнга фақат ғалабалар учунгина боғланиб қолгандим. Бироқ якунда ғалабалар мени фақатгина финал ҳуштаги чалинган заҳоти қувонтирарди холос.

Футболни анча кам томоша қиляпман. Англия Кубоги финалига ташриф буюрдим ва у ерда "Кристал Пэлас" ўзининг илк совринини қандай қўлга киритганини кўрдим. Шундан бери стадионга бошқа умуман бормадим. Футболда ишлаш истагим сезиларли даражада ўзгарди", – деди Саутгейт.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC