Сарри "Лацио"га қайтди

Aslanov Jasurbek
2 июн 2025
Маурицио Сарри "Лацио"га қайтиб келди.

Клуб 66 ёшли мутахассисни бош мураббий лавозимига тайинлаганини эълон қилди. Аввалроқ жамоани Марко Барони тарк этган эди.

Хабарларга кўра, Сарри билан шартнома 2 йилга мўлжалланган бўлиб, яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд. Италиялик мутахассис 2021 йилдан 2024 йилгача "Лацио"да ишлаган. 2024/25 мавсум якуни бўйича римликлар А Серияда 7-ўринни эгаллади ва еврокубокларга чиқа олмади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: sslazio.it