Санья: "Венгер - Фергюсон даражасидаги топ-мураббий. "Арсенал"ни усиз тасаввур қила олмайман"

Aslanov Jasurbek
1 апр 2017
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Бакари Санья "Арсенал" билан шартнома тугаётган Арсен Венгерни қўллаб-қувватлади.

Санья 2007-2014 йилларда Венгер қўл остида ўйнаган.

"Мен учун Венгер - Алекс Фергюсон даражасидаги топ-мураббий. У курашаётганини кўряпман, чунки "Арсенал" унинг ҳаёти. Мураббий бу клубни яхши кўради. Унинг қўл остида ишлаганман ва франциялик мутахассис ҳар бир дақиқа учун қайғурганини кўрганман. Венгер бу "Арсенал". Ушбу клубни у оёққа турғизди.

"Арсенал" мухлисларининг хафалигини тушунаман, аммо улар Арсенга ишонишлари лозим. Қаранг, у нималарга эришди. Буни унутмаслик керак. Венгер "Арсенал"да қолишини истайман. Клубни усиз тасаввур қила олмайман. Шунчаки унинг ҳаётида оғир дамлар бошлданди ва бу ҳамма билан содир бўлиши мумкин" - дейди Санья.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: The Sun