

Ўтган мавсумни "темирйўлчилар" сафида ўтказган Садриддин Абдуллаев футболчилик фаолиятига якун ясади. "Локомотив" ПФК раҳбарияти маслаҳатига кўра, у клуб тизимида қолишни маъқул деб билди. Эндиликда Абдуллаев мураббий сифатида ўз фаолиятини бошлайди.
Клуб раҳбарияти Садриддин Абдуллаевни "Локомотив" U-18 жамоаси бош мураббийи этиб тайинлади. Эндиликда 18 ёшгача футболчиларни Абдуллаев бошқаради ва бунинг учун тегишли лицензияга эга.
"Локомотив" ПФК Садриддин Низомиддиновичга мураббийлик соҳасида омад ва зафарлар тилаб қолади.


