

29 апрель куни Лондондаги "Эмирейтс" стадионида Чемпионлар Лигасининг биринчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Франция клуби "Арсенал" устидан минимал 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ягона гол 4-дақиқада Усмон Дембеле томонидан урилди.
Машҳур собиқ футболчи, эксперт Уэйн Руни ўйинни қуйидагича изоҳлади:
"Умид қиламанки, "Арсенал" бу турнирда ғалаба қозонади, аммо улар жавоб ўйинига ишонч билан боришлари керак.
Сиз сабр-тоқатли бўлишингиз, ўйинни секинлаштиришингиз, керакли дақиқаларда тўпни назорат қилишингиз ва якунда имкон қадар аниқ ҳаракат қилишингиз керак", – деди Руни.



