

Рўзиқул Бердиев: “Бу турнирдаги дастлабки баҳс. Иккала жамоа ҳам мусобақани яхши бошлашга ҳаракат қилади. Ушбу учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибимиз кучли, таркибада маҳоратли футболчилар бор”
Абдувоҳид Неъматов: “Турнирга тайёрмиз. Мусобақани ғалаба билан бошлаб, мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз. Бу ердаги иқлим? Иккала жамоа ҳам бир хил шароитда тўп тепади. Боримизни бериб ҳаракат қиламиз”.
- Баҳрайнда охирги ўйинингиз 2021 йилда бўлган. Ўшанда ОФК Кубоги финалида “Ал Муҳаррақ”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлгансиз. Бу сизга таъсир қиладими?
- Бу воқеа анча аввал содир бўлган. Аммо финалда иштирок этиш ҳам ёмон натижа бўлмаган. Эртанги баҳсдаги натижа финалдан фарқ қилади.
- Рақиб жамоадаги энг муаммоли футболчи ким деб ўйлайсиз ва маҳаллий иқлим жамоангизга таъсир кўрсатадими?
- Биз учун асосий муаммо - иқлим. Рақиб таркиби сафида тажрибали, яхши легионерлар бор экан. Йигитларга улар ҳақида етарлича маълумот бердик. Ҳаво иссиқ, намлик юқори, аммо шунга қарамай боримизни бериб, ғалаба учун ҳаракат қиламиз.



