Рой Кин Англия терма жамоаси асосий дарвозабонини танқид қилди

Sherzod Nurmatov
16 май 2023
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Рой Кин "Эвертон" ва Англия терма жамоаси дарвозабони Жордан Пикфорд ҳақида гапирди.

"Пикфорд дарвозада, эй Худо. У дарвозада жуда кичик кўринади. Майка Ричардс уни топ-дарвозабон деб атади, аммо ундай эмас", – деди Рой Кин.

Эслатиб ўтамиз, Жордан Пикфорднинг бўйи – 185 сантиметр. Бу ушбу позиция учун унчалик мос эмас. Ушбу мавсумда у ҳар бир ўйинда ўртача 1,6 тадан кўпроқ гол ўтказиб юборди. Пикфорд Англия терма жамоаси сафида 52 та ўйин ўтказиб, 39 марта дарвозасидан тўп олиб чиққан.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Sky Sports