“Ростов”ни яна бир легионер тарк этди

Eldor Akmurzayev
15 янв 2020
“Ростов” ҳимоячиси Мачей Вилюш жамоадан кетди.

Томонлар келишган ҳолда шартномани бекор қилишган. 

Польшалик футболчи 2017 йил ростовликлар таркибига келиб қўшилди. 2019 йилнинг бошларида эса оёғидан жароҳат олиб, бир неча ойни лазаретда ўтказди. Жорий мавсум 31 ёшли Вилюш Россия Кубогида 2 ўйинда қатнашди. 

Унинг кейинги клуби эса “Урал" бўлиши кутилмоқда.

Аввалроқ, “Ростов” исландиялик тажрибали ҳимоячи Рагнар Сигурдссон билан хайрлашганди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru