

Хабарларга кўра, ўйиннинг ўтказилиш эҳтимоли катта. Агар ўйинни ўтказишга келишилса, "Ростов" Сочига 2003 йил жамоаси билан йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, "Ростов"да 6 нафар ўйинчи коронавирусга чалинган ва жамоа карантида.
Россия Премьер-лигаси доирасидаги "Сочи" - "Ростов" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланиши керак.
Олдинроқ, РФИ "Сочи" ўйинни кўчиришдан бош тортган тақдирда, "Ростов"га техник мағлубият ёзилишини хабар қилган эди.



