

Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи расмий сайти хабар берди.
Учрашувга бош ҳакам этиб Фирдавс Норсафаров тайинланган. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Алишер Усмонов ёрдам беради.
Тўртинчи ҳакам вазифасини эса россиялик Матвей Заика бажаради.
Эслатиб ўтамиз, Россия – Венесуэла ўртоқлик учрашуви бугун, 17 ноябрь куни Краснодар шаҳридаги "Краснодар" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Россия терма жамоаси бундан аввалги ўртоқлик учрашувида Тошкентда Ўзбекистонни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди.


