

Бу ҳақда Россия Футбол иттифоқининг тижорат департаменти раҳбари Владимир Карпович хабар берди.
“Айни пайтга келиб 50 000та чипта сотиб бўлинди. Икки кун ичида бу сон 60 000тага етади. Об-ҳаво ва таркибда Неймарнинг йўқлиги ҳам чипталар сотувига таъсир ўтказяпти”, – деди Карпович.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 23 март куни Москвадаги “Лужники” стадионида бўлиб ўтади. Ушбе арена ўз бағрига 81 000 томошабинни сиғдира олади.




