Ўзбекистон U-23 термаси Россия U-21 термасига мағлуб бўлди

Ўзбекистон У-23 терма жамоаси Анталиядаги йиғин доирасида Россия U-21 термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Россия 2:1 Ўзбекистон

Бошланғич таркиб: Самандар Муратбаев, Дилшод Муртазоев (Наримон Аҳмадонов 63), Ғиёсжон Ризақулов, Равшан Хайруллаев (Муҳаммедали Реимов 72), Сардор Баҳромов (Рустам Фомин 63), Саидумархон Саиднуруллаев (Нурлан Ибраимов 63ъ), Муҳаммадали Ўринбоев (Оллоберган Каримов 72), Фирдавс Абдураҳмонов (Жавоҳир Убайдуллаев 72), Дилшод Абдуллаев, Амирбек Саидов (Асилбек Жумаев 46), Муҳаммадбобур Каримов (Рўзибой Файзуллаев 82).

Голлар: Андрей Ивлев 1, Фирдавс Абдураҳмонов 44, Глеб Попилотов 60.

Вакилларимизнинг кейинги учрашуви 30 март куни Албанияга қарши бўлиб ўтади.


Manba: ЎФА матбуот хизмати