Россия - Бразилия. Учрашувга 50 000та чипта сотиб бўлинди
19 мар 2018 22:16
Янгиликлар
Россия - Бразилия. Учрашувга 50 000та чипта сотиб бўлинди
Россия ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувига чиқарилган чипталарнинг 50 000таси ўз эгалари қўлига етиб борди.
Бу ҳақда Россия Футбол иттифоқининг тижорат департаменти раҳбари Владимир Карпович хабар берди.
“Айни пайтга келиб 50 000та чипта сотиб бўлинди. Икки кун ичида бу сон 60 000тага етади. Об-ҳаво ва таркибда Неймарнинг йўқлиги ҳам чипталар сотувига таъсир ўтказяпти”, – деди Карпович.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 23 март куни Москвадаги “Лужники” стадионида бўлиб ўтади. Ушбе арена ўз бағрига 81 000 томошабинни сиғдира олади.

Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар