Роберто Мартинес: "Лукаку мушакларидан муаммо ҳис қилди"

Aziz Tukhtamuradov
17 ноя 2022
Бельгия термаси бош мураббийи Роберто Мартинес жаҳон чемпионатидан олдин Ромелу Лукакунинг жароҳати ҳақида гапирди.

"Муаммолар клубини алмаштирилиши сабабли эмас, жароҳати боис бўлди. У жуда кучли футболчи, доимо ўз имкониятларидан унумли фойдаланади.

Мушакларидаги муаммо фаолиятида илк марта бўлди. Бу унинг фаолиятидаги энг оғир давр, унинг организми буни қандай қабул қилишини кўрамиз.

"Интер" тиббий штаби яхши ишлади. Умид қиламанки, Лукаку ЖЧда яхши иштирок этади. Вазифамиз - унинг имкониятларидан 100 фоиз фойдаланиш", - деди Мартинес.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Goal