

"Агарда МЮдан "Манчестер Сити"га кимнидир олиш керак бўлса, фақатгина бир кишини танлаган бўлардим. Гап Маркус Рэшфорд ҳақида кетмоқда. "Юнайтед"нинг амалдаги таркибидан бошқа ҳеч ким "Сити"га керак эмас.
Бруну? "Сити"нинг ҳозирги ярим ҳимоясини ҳисобга олсак, у захирада ўтирган бўларди. Бошқа футболчиларда эса "Сити"да ўйнаш учун умуман имконият йўқ", - деди Реднапп "The Sun" нашрига.
Бугун соат 20:30да "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги баҳс старт олади.



