

22 ёшли ўйинчининг трансфер нархи 70 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.
Хакими - "Реал" тарбияланувчиси, шу сабаб "қаймоқранглилар" ФИФАдан бирдамлик тўловини олишади.
12дан 23 ёшгача ўйинчини тарбиялаган барча клубларга трансферни 5%и берилади. Хакими 19 ёшигача "Реал" академиясида бўлган, шу сабаб Мадрид клуби трансфер 5%нинг 5/3ига эгалик қилади, аниқроғи 2,1 млн евро.
Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин Хакими "Реал"дан "Интер"га 40 миллион евро эвазига ўтганди.
Футболчи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 37та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 8та ассист қайд этди.



