"Реал" Хакимининг "Интер"дан ПСЖга ўтишидан 2,1 млн евро олади. Бу бирдамлик тўлови
01 июл 2021 11:27
Янгиликлар
"Реал" Хакимининг "Интер"дан ПСЖга ўтишидан 2,1 млн евро олади. Бу бирдамлик тўлови
"Реал" "Интер" ҳимоячиси Ашраф Хакимининг ПСЖга ўтишидан маблағ ишлаб олади.
22 ёшли ўйинчининг трансфер нархи 70 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.
Хакими - "Реал" тарбияланувчиси, шу сабаб "қаймоқранглилар" ФИФАдан бирдамлик тўловини олишади.
12дан 23 ёшгача ўйинчини тарбиялаган барча клубларга трансферни 5%и берилади. Хакими 19 ёшигача "Реал" академиясида бўлган, шу сабаб Мадрид клуби трансфер 5%нинг 5/3ига эгалик қилади, аниқроғи 2,1 млн евро.
Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин Хакими "Реал"дан "Интер"га 40 миллион евро эвазига ўтганди.
Футболчи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 37та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 8та ассист қайд этди.
Фикрлар