

"Diario AS" маълумотларига кўра, Винисиус ва "Реал" янги шартнома бўйича музокараларда муайян натижага эришди. Икки томон ҳам оптимистик кайфиятда ва жараён ижобий йўналишда кетмоқда.
Қайд этиш жоизки, "қаймоқранглилар" Чемпионлар Лигасининг 7-турида "Монако"ни 6:1 ҳисобида тор-мор этди, ўша ўйинда 25 ёшли Винисиус ҳам гол муаллифи бўлди. Шу тариқа, у Чемпионлар Лигасидаги голлари сони бўйича Кака билан тенглашди — ҳар иккисида ҳам 30 тадан гол бор. Бразилиялик футболчилар орасида эса етакчилик "Барселона" ва ПСЖ собиқ вингери Неймарга тегишли — у 43 та гол билан пешқадам.
Винисиус жамоадошлари билан бир-бирини қўллаб-қувватлаши ва кийиниш хонасида ҳақиқий жипслик ҳис этилаётганини маълум қилган эди.



