

Мадрид клуби ва Ла Лига хитойлик футболчиларни бирдамлик ва ҳурмат қилиш мақсадида "Эль Класико"га таклиф қилишди.
"Ухань Залл" Испанияда йиғин ўтказди, энди жамоа ортга, яъни коронавирус ўчоғи ҳисобланган Уханга қайта олмайди.
Хитойлик ўйинчилар Ла Лига офисига бугун ташриф буюришади. Якшанба куни "Сантьяго Бернабеу"да ўйинни томоша қилишади, кейинги кун эса "Реал" директори Эмилио Бутрагеньо "Ухан Залл" ўйинчилари учун стадионда экскурсия уюштиради.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус сабабли бўлаётган энг кўп ўлим ҳолатлари айнан "Ухан Залл" клуби уй учрашувларини ўтказадиган Хубэй провинциясида содир бўлмоқда.



