"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди

Sherzod Nurmatov
16 сен 2025, 15:05
Мадриднинг "Реал" жамоаси 18 ёшли марказий ҳимоячи Хоан Мартинес билан янги шартнома имзолади.

Футболчининг шартномаси энди 2029 йилгача амал қилади.

Мартинес ҳали "Реал"нинг асосий жамоасида дебют ўтказмади. Ўтган мавсумда у клубнинг учинчи жамоасида ўйнаган бўлса, бу мавсумда ўринбосарлар жамоасига ўтказилди.

Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилгани ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Yahoo Sports