

Учрашувнинг 86-дақиқасида мадридликлар ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Николас Валентини билан курашда рақиб жарима майдончасида йиқилди. Бош ҳакам Сесар Сото Градо 11 метрлик нуқтани кўрсатди, бироқ видеоассистентлар тавсиясига кўра, вазият такрорини монитор орқали томоша қилди ва ўз қарорини бекор қилди.
Ҳакам симуляция учун Беллингемга сариқ карточка кўрсатди. Бу англиялик футболчи учун мазкур учрашувдаги иккинчи огоҳлантириш бўлди.
"Бугун экспертлар ҳеч қандай контакт бўлмагани учун VAR дастлабки қарорни ўзгартириб, тўғри йўл тутганини таъкидлашади. "Негрейра лигаси"да қоидалар доим ўзгариб туради. Гап "Реал" ҳакам туфайли мағлуб бўлганида эмас, аммо бу эпизод ҳам ўтган учрашув таҳлилининг бир қисми ҳисобланади.
Контакт минимал даражада эди, аммо у бор эди. VAR ассистенти Фигероа Васкес – аввалроқ Моуриньюни ҳам майдондан четлатган ўша ҳакам – зудлик билан бош ҳакамни монитор олдига чақирди ва қарорни ўзгартирди. Бизга вазият такрорини фақат бир марта кўрсатишди, холос.
Бу пенальти "Леванте"га қарши баҳсда Ямалга нисбатан ишлатилган қоидабузарлик учун белгиланган пенальтидан анча яққолроқ эди. Шамол "Барселона" фойдасига эсмоқда", – деди "Реал" ТВ бошловчиси.



