"Реал" "Ренн"нинг 16 ёшли футболчисини кузатиб бормоқда

Mirjalol Normatov
22 сен 2019, 11:42
"Marca" хабарига кўра, "Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга "Реал" қизиқишлари доирасига тушиб қолган.

"Қаймоқранглилар" вакиллари анча вақтдан буён ушбу футболчини кузатиб бормоқда. 16 ёшли француз бошқа тенгдошлари орасида ажралиб турибди.

Эдуардо Камавингага ҳозирда "Манчестер Сити" ва "Арсенал" каби клублар қизиқиш билдирмоқда. 16 ёшли ярим ҳимоячи ушбу мавсум "Ренн" таркибида Лига 1да 1 ассистентлик ёздириб қўйишга ҳам эришди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca