

Аввалроқ суд Халқаро Футбол Федерацияси (ФИФА) ва Европа Футбол Ассоциациялари Иттифоқининг (УEФА) Суперлига ташкил этилишини тақиқлаш бўйича ҳаракатларини ноқонуний деб топганди.
"Биринчидан, Европа клублар футболи монополия эмас ва ҳеч қачон монополия бўлмайди ҳам. Иккинчидан, бугундан бошлаб клублар ўз тақдирига хўжайин бўлишади. Европа футболининг бугуни ва келажаги ниҳоят клублар, футболчилар ва уларнинг мухлислари қўлига ўтади", – деди Перес.



