"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин

Alisher Ostonov
22 фев 2026
"Реал"нинг Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида "Бенфика"га қарши жавоб учрашуви жамоанинг бўлажак бош мураббийи Альваро Арбелоа учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

"Реал" ўз майдонида 25 февраль куни "Бенфика"ни қабул қилади. Дастлабки баҳс сафарда мадридликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

43 ёшли испаниялик мутахассиснинг позицияси Ла Лига 25-туридан ўрин олган "Осасуна"га (1:2) қарши ўйиндан сўнг жиддий издан чиққан. Чемпионлар лигасидан чиқиб кетиши унинг Мадрид клубидан истеъфога чиқарилишига олиб келиши мумкин.

Шунингдек, клубдагилар Арбелоанинг қарорлари мантиғини тушунмаётгани ва аниқ ўйин модели йўқлигидан норози экани айтилмоқда. "Реал" раҳбарияти бош мураббийнинг кўп ҳаракатлари футболчиларга ёқишга қаратилганидан норози.

Арбелоа "Реал"ни январда, Хаби Алонсо истеъфога чиқарилганидан кейин қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида жамоа 10 та ўйин ўтказиб, 7 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этган.


Alisher OstonovMuallif
Manba: Sport.es