

Қайдномадан 22 футболчи ўрин олди. Дарвозабон Тибо Куртуа ва ҳужумчи Карим Бензема эса жароҳатидан тикланиш жараёнида бўлгани учун рўйхатдан тушиб қолди.
Дарвозабонлар: Лунин, Лопес, Канисарес.
Ҳимоячилар: Карвахаль, Алаба, Вальехо, Начо, Одриосола, Рюдигер, Марвел.
Ярим ҳимоячилар: Кроос, Модрич, Камавинга, Вальверде, Тчуамени, Себальос, Мартин, Аррибас.
Ҳужумчилар: Асенсио, Винисиус, Родриго, Мариано.
Эслатиб ўтамиз, мадридликлар ярим финалда “Ал Аҳли” (Миср) билан ўйнайди. Улар ўртасидаги баҳс эса 8 феврал куни 23:59 да старт олади.



