Yandex Uzbekistan ва ПФЛ ҳамкорлиги: Allplay ва Кинопоиск платформаларида ўйинларни трансляция қилиш тўғрисида келишув

Aslanov Jasurbek
25 фев 2026
2026 йил 25 февраль – Yandex Uzbekistan ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мамлакат футбол саноатини ривожлантиришга ва бутун мамлакат бўйлаб мухлислар учун рақамли имкониятларни кенгайтиришга йўналтирилган стратегик ҳамкорлик келишувини имзолади.

Ўзбекистон Про-лигаси ва Суперлигаси ўйинларини Allplay ҳамда Кинопоиск платформаларида онлайн намойиш қилиш, Yandex брендларини футболнинг офлайн инфратузилмасига, ПФЛнинг рақамли муҳитига тизимли интеграция қилиш ва мухлислар билан бевосита мулоқот ўрнатиш ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бўлади.

Келишув доирасида Yandex Uzbekistan Суперлиганинг расмий ҳамкори мақомига эга бўлади, шунингдек, Про-лиганинг титул ҳомийсига айланади. Ҳамкорлик Yandex экотизимининг хизматлари ва брендларини футбол медиа-муҳитига, стадионлар инфратузилмасига ҳамда лигаларнинг коммуникация форматларига комплекс интеграция қилишни назарда тутади. Ўйин кунлари мухлислар учун Yandex хизматлари (Allplay, Yandex Music, Yandex Go, Alisa ва бошқалар) томонидан махсус фаолликлар, стадионларда интерактив форматлар, хизматларнинг фаол фойдаланувчилари ва Yandex Go ҳайдовчилари учун тўпга рамзий зарба бериш, шунингдек, филмлар, сериаллар ва мусиқий релизлар премераларига бағишланган мавзули махсус лойиҳалар ўтказилади. Бундан ташқари, рақамли интеграциялар, қидирув тизимида махсус механикалар ва шаҳар хизматларининг ко-брендинги масалалари кўриб чиқилмоқда. Ҳамкорлик доирасида ёшлар спортини ривожлантиришга ва футбол ҳамжамиятига янги аудиторияни жалб этиш бўйича қўшма ташаббуслар яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

“Спортни қўллаб-қувватлаш компаниямиз фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир. Yandex Uzbekistan ва ПФЛ ҳамкорлиги мамлакатимиз футбол экотизимига технологиялар ва рақамли ечимларнинг тизимли интеграциялашувини ривожлантиришга имкон беришидан мамнунмиз. Бу мухлислар учун янада кўпроқ имкониятлар, янги тажриба, контент ва ёрқин таассуротлар эшигини очади”, — дея таъкидлади Yandex Uzbekistan раҳбари Иззат Шукуров.

Yandex Uzbekistan спорт маданиятини оммалаштиришга ҳамда контентни янада қулай ва замонавий қиладиган технологик ечимларни жорий этишга қаратилган ташаббусларни изчил ривожлантириб келмоқда. Бундай лойиҳалар қаторидан Mangu Professional League билан ҳамкорлик, MOC креатив продюсерлик маркази билан биргаликда “Диёра. Нозик йўл” ҳужжатли филмини суратга олиш, шунингдек, спортни рақамлаштириш ва инфратузилма яратиш лойиҳалари доирасида Ўзбекистон МОҚ билан ҳамкорлик ўрин олган.

“Футболни ва умуман спортни ривожлантириш – лигамизнинг асосий устувор йўналишларидан биридир. Биз учун нафақат чемпионат ўтказиш, балки ёшлар ўртасида спортга бўлган барқарор қизиқишни шакллантириш, аудиторияни кенгайтириш ва футбол атрофида замонавий инфратузилма яратиш ҳам муҳимдир. Yandex Uzbekistan билан ҳамкорлик Ўзбекистонда спортнинг рақамли экотизимини ривожлантиришда яна бир муҳим қадам бўлиб, миллий футболнинг онлайн макондаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади”.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: pfl.uz