

ПСЖ "Бавария" футболчиси Люка Эрнандеснинг трансферини расман эълон қилди. Люка Париж клуби билан 2028 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Аввалроқ, ушбу трансфер қиймати 48-50 млн евро атрофида бўлиши маълум қилинганди.
Маълумот учун, Люка Эрнандес 2019 йилдан бери "Бавария"да ҳаракат қилиб келарди. Ўша йили Эрнандес "Атлетико"дан 80 млн еврога сотиб олинганди.



